АҚШда сил касаллиги авж оляпти

ASTANA. Kazinform - АҚШ тарихидаги сил касаллиги билан боғлиқ энг йирик ўчоғи Канзас штатида қайд этилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

рентген врачи
Фото: freepik

Канзас соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит департаменти (KDHE) маълумотларига кўра, 24 январь ҳолатига кўра, фаол сил касаллигининг 67 та тасдиқланган ҳолати, жумладан Уайандотт округида 60 та ва Жонсон округида 7 та ҳолати қайд этилган, деб ёзади ABC News.

Бундан ташқари, “яширин ташувчи” 79 та ҳолати (77 таси Уайандотт округида ва 2 таси Жонсон округида) тасдиқланган.

Сил касаллигининг биринчи ўчоғи 2024 йил январь ойида қайд этилган. Ўтган йили икки киши касалликдан вафот этган.

Канзас штати соғлиқни сақлаш расмийларининг таъкидлашича, яқин атрофдаги туманлар ва аҳоли учун хавф "жуда паст". Уайандотт округи Канзас-Ситининг бир қисмини ўз ичига олади ва Жонсон округи Канзас-Сити жануби-ғарбий қисмида жойлашган.

Аввалроқ АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таркибидан чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар