АҚШда оммавий отишмалар бўйича антирекорд қайд этилди

WASHINGTON. Кazinform - Август ойи ўрталарида АҚШда оммавий отишмалар сони ўтган йиллардаги кўрсаткичлардан ошиб кетди. Мамлакатда яна бир антирекорд қайд этилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.
None
Фото: Franz P. Sauerteig/Pixabay

«Жорий йилнинг 227 кунида 41 штат ва Колумбия округида оммавий отишмалар ҳақида 443 та хабар келиб тушди», — дея хабар беради Gun Violence archive портали.

Мутахассислар ҳисоботига кўра, жорий йилда мамлакатда 28 та оммавий қотиллик содир этилган.

Ўтган йилнинг шу даврида АҚШда 414 та оммавий отишма ва 19 та оммавий қотиллик қайд этилган. 2021 йилда эса 688 та шундай ҳодиса рўй берди, бу кейинги ўн йилликдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Портал маълумотларига кўра, август ойи ўрталарига келиб 433 та оммавий отишма ва 18 та қотиллик содир этилган. Агар ҳозирги тенденция давом этса, яъни кунига ўртача икки марта оммавий отишма содир бўлса, йил охиригача АҚШда бундай эпизодлар сони 700 дан ортиқ бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, оммавий отишмалар ўнлаб йиллар давомида Америка жамиятининг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб келган. Биргина 2023 йилнинг январь ойида АҚШда 51 та ҳолат қайд этилган, бунинг натижасида 87 киши вафот этган, 180 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Сўнгги хабарлар