АҚШда ҳомиладор аёлда маймун чечаги аниқланди

WASHINGTON. Кazinform – Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази вакиллари АҚШда биринчи марта ҳомиладор аёлда маймун чечаг касаллиги аниқланганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Кazinform CBS Newsга таяниб.
None
None

Доктор Жон Брукснинг сўзларига кўра, аёлнинг ҳомиладорлиги вақтида болага касаллик юқмаган. Янги туғилган чақалоқ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси томонидан тасдиқланган дорилар билан профилактик даволанишни олди. Ҳозирда она ва боланинг соғлиғига таҳдид йўқ.

Таъкидлаш жоизки, 2017 йилда Конго Демократик Республикасида маймун чечаги билан оғриган тўрт ҳомиладор аёлни ўрганиш шуни кўрсатдики, учтаси ҳомила ўлимига олиб келди. «ТРОХХ» номи билан ҳам танилган «Тecovirimat» антивирал препарати ҳайвонларда қўлланганда ножўя таъсир кўрсатмади. АҚШда юқори хавфли шахслар учун тавсия этилган Jynneos вакцинаси ҳомиладор ҳайвонларда синовдан ўтказилди ва ҳеч қандай хавотир туғдирмади.

Ҳодиса АҚШ соғлиқни сақлаш органлари болаларда маймун чечагининг дастлабки икки ҳолатини тасдиқлаганидан бир неча кун ўтиб маълум бўлди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шифокори Тедрос Адханом-Гебрейесус вируснинг заиф гуруҳларга, жумладан, болалар, иммунитети заиф одамлар ва ҳомиладор аёлларга тарқалиши эҳтимолидан хавотир билдирди.

Фото: siter.wp.odu.edu

Сўнгги хабарлар