АҚШда «Омикрон» штамми билан касалланиш кўрсатгичи бир ҳафтада 8-10% дан 73% гача кўтарилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШда коронавируснинг «омикрон» штамми билан касалланганлар сони ҳар икки кунда икки баробар ортиб бормоқда. Бу ҳақда Kazinform Covid-19 тарқалишига қарши кураш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига таяниб хабар беради.

АҚШ Миллий Аллергия ва юқумли касалликлар институти директори Энтони Фаукининг сўзларига кўра, бир ҳафта ичида омикрон штамми билан касалланганлар сони 8-10 фоиздан 73 фоизгача ошган.

Германия аҳолисига пандемия билан алоқани имкон қадар чеклаш тавсия қилинди. 28 декабрдан бошлаб шахсий учрашувларда кўпи билан 10 киши иштирок этиши мумкин. Эмланмаган одамлар фақат улар билан яшайдиган одамлар билан мулоқот қилишлари мумкин. Тунги клублар ва дискотекалар ҳам ёпилиши кутилмоқда.

Таиланд чет эллик сайёҳлар учун Пхукетдан ташқари барча сайёҳлик провинцияларини вақтинча ёпди. Расмийлар барча ташриф буюрувчилар учун мажбурий карантин жорий этиш масаласини қайта кўриб чиқмоқда.

МХЛ ўйин мавсуми тўхтатилганини эълон қилди. Лиганинг қарори коронавирус билан касалланган хоккейчилар ва клублар ходимлари сонининг кескин кўпайиши ва лиганинг 50 га яқин мунтазам ўйинлари мажбурий кўчирилиши муносабати билан қабул қилинди.


Сўнгги хабарлар
telegram