АҚШда ноқонуний мигрантлар сони ҳар йил сайин ортиб бормоқда
АҚШ чегара хизмати июн ойида жанубий чегарада 191 898 мигрант ҳибсга олинганини маълум қилди, бу ўтган йилнинг июн ойидаги 178 649 ҳибсга олинган кўрсаткичдан кўп.
Мигрантларни ҳибсга олишнинг юқори даражаси қисман Мексикадан ташқаридаги мамлакатлардан рекорд даражадаги келиши билан боғлиқ. Расмий маълумотларга кўра, июн ойида 66 мингдан ортиқ мигрант мексикаликлар, 24,6 минг нафари гватемалаликлар, 24 минг нафари гондурасликлар, 16,2 минг нафари кубаликлар, 13,2 минг нафари венесуэлаликлар, 12,6 минг нафари колумбияликлар, 11,2 минг нафари никарагуаликлар, 9 минг нафари сальвадорликлар, 4 минг нафари гаитиликлар ва 4 минг нафари бразилияликлардир.
Ҳибсга олинганларнинг 140,2 минг нафарини ёлғиз вояга етган мигрантлар, 51,8 минг нафари оила аъзоси сифатида саёҳат қилганлар, 15,3 минг нафари қаровсиз қолган вояга етмаганлардир.
Шу билан бирга, таъкидланишича, июн ойида ҳибсга олинганлар сони 222 мингдан ортиқ ҳибсга олинган мигрантлар жорий йилнинг май ойидапги рекорд ойлик кўрсаткичга нисбатан деярли 14 фоизга камдир.
Фото: аbcnews.gо.cоm