16:33, 22 Август 2022 | GMT +5
АҚШда нефт захиралари ҳақидаги миш-мишлар унинг нархини пасайтирди
ANKARA. Anadolu - Kazinform - Душанба куни эрталаб нефтнинг жаҳон нархи 1,3 фоизга пасайди, дея хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

22 август тонги ҳолатига кўра, халқаро бозорда Brent нефти бир баррели учун 94,97 доллардан сотилмоқда.
WTI нефтининг октябр фючерслари нархи 1,38 фоизга пасайиб, 88,77 долларни ташкил қилди.
Агентлик маълумотларига кўра, нефтнинг жаҳон нархи пасайишига АҚШдаги нефт захиралари бўйича прогноз сабаб бўлган.
Фото: aa.com.tr