АҚШда нефт ва олтин қимматлашади, биткоин эса арзонлашади

NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон фонд бозоридаги вазият АҚШда инфляциянинг жадал ўсиши ва уни назорат қилишдаги қийинчиликлар туфайли беқарор, деб хабар беради Kazinform Investing.comга таяниб.
None
None

АҚШ фонд бозоридаги пасайиш Украинадаги вазият ва Хитойда карантиннинг кучайтирилиши билан боғлиқ.

10 йиллик эталонлик ғазначилик облигациялари бўйича даромадлилик 5,3 базис пунктга ошиб, 3,21 фоизни ташкил этди, бу кўрсаткич охирги марта 2018 йилнинг ноябр ойида кузатилган эди.

Федерал захира тизими солиқ сиёсатини кучайтириш орқали инфляцияни секинлаштиришга умид қилмоқда.

АҚШ нефт фьючерслари бир баррели учун 1,51 долларга кўтарилиб, 109,77 долларни ташкил этган бўлса, Brent маркали нефт фьючерслари бир баррели учун 1,49 долларга кўтарилиб, 112,39 долларни ташкил қилди.

АҚШ олтин фьючерслари 0,4 фоизга ошиб, бир унция учун 1882,80 долларни ташкил қилди. Биткоин 1,76 фоизга тушиб, 35 891,06 долларни ташкил қилди.


Сўнгги хабарлар