АҚШда микроробот ишлаб чиқилди

None
Фото: mir24.tv
ASTANA. Kazinform - Боулдердаги Колорадо университети муҳандислари ўзиюрар кичик роботларнинг янги моделини ишлаб чиқди. Улардан тиббиётда фойдаланиш режалаштирилган. Бу ҳақда mir24.tv. сайтида маълум қилинган, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.

Роботларнинг эни тахминан 20 микрометрни ташкил этади – бу одам сочидан бир неча баробар юпқа. Улар сониясига тахминан уч миллиметр масофани босиб ўтишга қодир. Олимларнинг қайд этишича, келажакда бундай роботлар ёрдамида зарарланган органга дори воситаларини операциясиз етказиш мумкин бўлади.

Роботлар биомослашувчан полимерлардан ишлаб чиқилган. Улар учта кичик қанот билан жиҳозланган.

Ҳар бир робот кичик ҳаво пуфакчасини олиб юради. Акустик майдон таъсирида пуфакчалар тебранишни бошлайди ва роботни олдинга силжитади.

Тажриба доирасида олимлар роботлар воситасида циститни ёки қовуқнинг юқумли бўлмаган яллиғланишини даволашди.

Олимлар стероид препаратининг юқори концентрациясини ташувчи бир неча минг роботларни ишлаб чиқишди. Кейин улар лаборатория сичқонларининг сийдик пуфагига киритишди.

Кузатишлар шуни кўрсатдики, микророботлар органлар бўйлаб тарқалиб, кейин сийдик пуфаги деворларига ёпишиб қолди. Икки кун давомида улар аста-секин препаратни олиб чиқди.


Сўнгги хабарлар
telegram