АҚШда маймун чечаги эпидемияси туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Президент Джо Байден 2 август куни Калифорния, Иллинойс ва Нью-Йорк штатлари юқумли касалликларга шошилинч чоралар кўришни эълон қилганидан сўнг, 2 август куни Оқ уйнинг икки юқори мартабали мулозимини маъмуриятнинг маймунчечак эпидемиясига жавоб бериш бўйича мувофиқлаштирувчиси этиб тайинлади.
Чоршанба ҳолатига кўра, Қўшма Штатларда касалланганлар сони 6,6 минг кишидан ошди, уларнинг катта қисми ЛГБТ вакилларидир.
Биринчи марта 1958 йилда маймунларда аниқланган бу касаллик нисбатан енгил аломатлар, жумладан иситма, оғриқли ва йирингли тери тошмаларини келтириб чиқаради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, одамлар икки-тўрт ҳафта ичида тузалиб кетади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймунчечакни «Жамоат саломатлиги учун халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат» деб эълон қилди, бу хавфнинг энг юқори даражасига тўғри келади. Ўтган ой қабул қилинган ЖССТ декларацияси мувофиқлаштирилган халқаро жавобни таъминлайди ва вакциналар ва даволаш воситаларини алмашиш бўйича ҳамкорликни молиялаштиришни осонлаштиради.
Фото: Reuters