АҚШда кучли қор бўрони туфайли 30 га яқин одам ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform – АҚШда «Элиот» қор бўрони оқибатида 30 га яқин киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жабрланди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
None

Якшанба куни 200 мингдан ортиқ кишилар электр энергиясиз қолди. Бир кун аввал минглаб ички ва халқаро рейслар бекор қилинган ёки кечиктирилган эди. Нью-Йорк штатидаги Буффало-Ниагара халқаро аэропорти ёпилди. Нью-Йорк ва шаҳар атрофи аҳолисидан газ истеъмолини камайтириш сўралган.

Кўпгина штатларда ҳаво ҳарорати рекорд даражага тушиб кетди. Мамлакат аҳолисининг учдан икки қисми ноқулай об-ҳаво ҳақида огоҳлантиришлар билан қамраб олинган.

«Кузатувлар тарихида Америка Қўшма Штатларида бундай совуқ ва аёз биринчи марта қайд этилди», - дея хабар беради Миллий об-ҳаво хизмати.

Айрим ҳудудларда термометрлар минус 45 даражагача тушиб кетди. Бир қатор штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Кучли қор бўрони Канададан Техасгача бўлган мамлакат аҳолисига совуқ шамол, кучли ёмғир ва совуқ ҳаво олиб келди.

Аввалроқ АҚШда қор бўрони туфайли 23 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Бу сўнгги 40 йилдаги энг совуқ Рождество бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар