АҚШда коронавируснинг янги тури тарқалмоқда

АҚШда коронавируснинг янги тури тарқалмоқда
Фото: Фото: Xinhua

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) мамлакатда COVID-19 нинг янги варианти JN.1 тарқалаётганини эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Xinhuaга таяниб хабар беради.

CDC маълумотларига кўра, мамлакатда COVID-19 билан касалланганларнинг 44 фоизи ушбу турдаги вирусга эга. Бунгача бу кўрсаткич АҚШда 21,4 фоизни ташкил қилган.

Мутахассисларнинг фикрича, JN.1 айниқса шимоли-шарқий ҳудудларда, жумладан Нью-Жерси ва Нью-Йоркда кенг тарқалган. COVID-19 билан касалланганларнинг тахминан 57 фоизи ушбу минтақада яшайди.

CDC нашрида айтилишича, JN.1 намунаси август ойидан бери кузатилаётган ВА.2.86 варианти билан чамбарчас боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, JN.1 биринчи марта 2023 йил сентябрида АҚШда аниқланган.

Сўнгги хабарлар
telegram