АҚШда коронавируснинг «омикрон» штаммидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - АҚШда коронавируснинг «омикрон» штамми билан касалланганлиги сабабли ўлимнинг биринчи ҳолати қайд этилди, дея хабар беради Кazinform АBC телеканалига асосланиб.

Телеканал маълумотларига кўра, вафот этган бемор Харрис округида яшовчи 50 ёшли эркак бўлиб, у эмланмаган ва соғлиғида муаммолар бўлган.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш федерал марказлари душанба куни коронавируснинг «омикрон» версияси Қўшма Штатларда кенг тарқалганлигини айтди. Сўнгги бир ҳафта ичида у касалланганларнинг 75 фоиздан ортиғида аниқланган. Баъзи штатларда, шу жумладан жануби-шарқий ва шимоли-ғарбий ҳудудларда «омирон» штаммларининг улуши 90 фоиздан ошади.

Жонс Хопкинс университети ҳисоб-китобларига кўра, АҚШда 51 миллион киши касалланган, 807,5 минг киши вафот этган. Охирги тўрт ҳафта ичида хавфли вирусни дунёда 3 миллиондан ортиқ одам юқтирган ва 34,3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. АҚШ иккала кўрсаткич бўйича ҳам дунёда биринчи ўринда туради.


Сўнгги хабарлар