АҚШда ичак таёқчаси касаллигининг кўплаб ҳолатлари аниқланмоқда

None
WASHINGTON. Кazinform – Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотларига кўра, АҚШнинг бир қатор штатларида ичак таёқчаси эпидемияси тарқалган, деб хабар беради Кazinform мухбири NBC Newsга таяниб.

Индиана, Мичиган, Огайо ва Пенсильвания штатларида касалланиш ҳолатлари кўпайган. Жума куни рўйхатга Нью-Йорк ва Кентукки қўшилди.

Расмийларга кўра, олтита штатда рўйхатга олинган беморлар сони 97 нафарни ташкил қилган. 43 киши касалхонага ётқизилган, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир. Жабрланганларнинг энг кўп сони Мичиган штатида - 58 бемор. Бироқ, юқтирганлар сони кўпроқ бўлиши мумкин.

Касалликнинг келиб чиқиш манбаси аниқланмаган бўлса-да, Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг хабар беришича, касал бўлиб қолган ҳар 10 кишидан 8 нафари ҳафта давомида Wеndysда овқатланган. Буюртмаларини эслаганларнинг аксарияти ромен карами қўшилган бутерброд ёки гамбургер ейишганини айтишди.

Унинг шаклига қараб, ичак таёқчаси диарея, сийдик йўллари инфекциялари, нафас олиш муаммолари, пневмония ва бошқа асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

Расмийларнинг айтишича, эпидемия манбасини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Фото: nbcnews.cоm

Муаллиф: Рустем Қожибаев


Сўнгги хабарлар