АҚШда ўғирланган қиз ўйин консоли ёрдамида топилди

Иш тафсилотлари эндигина маълум бўлди.
Ўсмир Виржиниядаги уйидан 2022 йил 3 август куни ғойиб бўлган. Оиласи 11 кун давомида унинг тақдиридан бехабар эди.
Суд ҳужжатларига кўра, қизни 28 ёшли Этан Робертс ўғирлаб кетган.
У ўсмир билан интернет орқали дўстлашди ва учрашиш учун Виржиниягача 3000 милядан ортиқ масофани босиб ўтди ва кейин уни Аризонага олиб кетди.
Полициянинг айтишича, Робертс кейин қизни Толлесондаги турар-жой мажмуасига олиб келган.
Ўғирлаган қизнинг порнографик суратларини олиб, Snapchat фойдаланувчиларига сотган.
«У бир неча кун ичида жуда кўп нарсаларни бошдан кечирди», - деди кўнгиллилар томонидан қизни қидиришга раҳбарлик қилган Коулман.
Ўғри қизга Nintendo Switch ўйин консолини ўзи билан олиб кетишга рухсат берган.
YouTube томоша қилиш ва ўйинларни юклаб олиш учун интернетга кирган қиз интернетда рақамли из қолдирди. ФҚБ қизни шу туфайли топди.
Консол фойдаланувчига ўйиндаги дўстларини ҳар сафар интернетга кирганларида огоҳлантириш имконини беради. Бу хусусият 14 ёшли қизни қутқаришга ёрдам берди.
Дўсти унинг исми интернетда эканлигини пайқаб, дарҳол расмийларга хабар берди.
ФҚБ ва АҚШ полицияси гумондорларни ҳибсга олиш ва бедарак йўқолганларни қидириш учун кўпинча қурилмаларнинг рақамли кузатувидан фойдаланади.
Ҳамма нарса Wi-Fi ва LTE га уланади - мобил телефонлар, iPad, соатлар. Ушбу элементлар одамларни топиш учун ишлатилиши мумкин.
Бу ҳолатда, консол туфайли ФҚБ IP -манзилни қўлга киритди ва ўғрининг уйини аниқлади. Жиноятчи қўлга олинди.
Ўғирлаб кетилган қиз оиласига қайтди.