21:18, 27 Май 2022 | GMT +5
АҚШда гўдаклар учун овқат танқислиги мавжуд
NUR-SULTAN. Kazinform – Европа Иттифоқидан АҚШга гўдаклар учун сут қўшимчалар партияси етказилди. Бу штатларда сут қўшимчалар танқислигини юмшатиш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Чақалоқлар учун озиқ-овқат ишлаб чиқарадиган Abbott Nutrition компаниясининг Мичигандаги энг йирик заводи феврал ойида ёпилган.
Бу сут қўшимчаларида патоген бактерияларнинг аниқланиши билан боғлиқ эди.
Компания 4 июнь куни заводни қайта ишга туширишни ва уч ҳафта ичида янги маҳсулотларини дўкон пештахталарига етказиб беришни режалаштирмоқда.