АҚШда эркак киши аёлни пичоқлаб, қотиллик акс этган видеони Facebookга жойлаштирди

None
SAN МATEO. Кazinform - АҚШнинг Сан-Матео шаҳрида эркак киши аёлни пичоқлаб ўлдирди ва унинг сўнгги лаҳзалари акс этган видеони Facebookда жойлаштирди, деб хабар беради Каzinform CNNга таяниб.

Ўтган куни Сан-Матео полициясига қўнғироқ қилишди: бир эркак Facebook тармоғида аёлга пичоқ билан ҳужум қилинганига гувоҳ бўлганини айтди.

Қўнғироқ қилган шахс полицияга видеони ижтимоий тармоққа жойлаган шахснинг исми ва телефон рақамини ҳам берган. Телефон рақами Сан-Матеодаги турар-жой мажмуасида аниқланган.

Кейинроқ 39 ёшли гумонланувчи Марк Мечиков Сан-Хосе шаҳрида ҳибсга олинган.

Полицияга кўра, аёлга пичоқ билан ҳужум қилиш сабаблари номаълум. Энг ҳайратланарлиси, у жабрланувчи ҳаётининг сўнгги лаҳзаларини хотиржамлик билан суратга олиб, видеони Facebookга жойлаштиргани.

Гумонланувчи қочиб кетган, бироқ полиция ўлдирилган аёлнинг жасадини топгандан кейин уни икки соат ичида қўлга олган. Полиция маълумотларига кўра, Марк Мечиков жабрланувчини таниган.

Гумонланувчи қасддан одам ўлдиришда айбланмоқда.

Сўнгги хабарлар