АҚШда давлат қарзи бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди

ASTANA. Kazinform – Америка Қўшма Штатлари Сенати давлат қарзи чегарасини кўтаришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжатни 63 сенатор маъқуллади, дея хабар беради Kazinform.
None

Чоршанба куни мазкур қонун лойиҳасини вакиллар палатаси кўпчиллик овоз билан тасдиқлаб, кўриб чиқиш учун Сенатга жўнатган эди.

Иккала палата томонидан тасдиқлангандан сўнг лойиҳа имзо қўйиш учун Президентга юборилади. Жо Байден аввалроқ ҳужжатни имкон қадар тезроқ имзолашга ваъда берган эди.

Ушбу қонун кучга кирса, давлат қарзи чегараси 2025 йил январь ойигача кўтарилиши мумкин. Бунинг эвазига Республикачилар партиясининг ислоҳот ўтказишга доир таклифи инобатга олиниши керак.

Молия вазири Жанет Йеллен давлат қарзи энг юқори чўққисига чиқишига қарши фавқулодда чора кўриш имконияти 5 июлдан кейин тамом бўлишини таъкидлаган. Агар шундай ҳолат юзага келса, мамлакат дефольтга учрайди, дея огоҳлантирган у. Дефольт эса дастлаб давлат ичида «иқтисодий ҳалокат» келтириб чиқаради ва сўнгра дунё иқтисодиётини ларзага солади.

Сўнгги хабарлар