АҚШда COVID-19дан вафот этганлар сони 1 млндан ошди

NUR-SULTAN. Kazinform - АҚШда пандемия давридан COVID-19 инфекцияси туфайли вафот этганлар сони 1 миллиондан ошди, дея хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.
None
None

Коронавирусдан вафот этганлар сони АҚШнинг ўнинчи йирик шаҳри бўлган Калифорния штатидаги Сан-Хосе аҳолисига тенг.

«NBC New маълумотларига кўра, сўнгги ҳафталарда вазият яхши томонга ўзгара бошлаган. Бироқ, ҳар куни 360 га яқин одам вафот этади», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пекинда COVID-19 туфайли карантин кучайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.



Сўнгги хабарлар