АҚШда болалари шовқин қилгани учун мижозлардан пул ундирувчи ресторан бор

Бола
Фото: pixabay.com

АҚШдаги ресторан ўз фарзандларини тарбиялай олмайдиган катталардан қўшимча 40 фунт (тахминан 49 доллар) ундирмоқда. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Sky Newsга таяниб хабар беради.

Ғазабланган ота-оналар мижозларни АҚШнинг Жоржия штатидаги Toccoa Riverside ресторанидан узоқроқ туришга чақирмоқда, бу ерда баъзи мижозлар фарзандларини назорат қилмагани учун айбланмоқда. Мижозлардан бирининг айтишича, фарзандлари яхши хулқли бўлса-да, уларга жарима солинган.

Toccoa Riverside ресторани таомномасининг пастки қисмида "ота-она бўла олмайдиган катталар учун жазо" деб ёзилган.

Таомномада "Ҳурмат йўқ бўлса, хизмат йўқ" деб ҳам ёзилган.

Баъзи ташриф буюрувчилар бу ерда овқатланиб, тўловларини тўлаганларида жаримага тортилганини айтишди.

Кайл Ландманн интернетдаги изоҳида ресторан эгаси болаларининг хулқ-атвори учун ҳисобига 50 доллар (£41) қўшганини ёзган.

Унинг сўзларига кўра, фарзандлари овқат олиб келишаётганда планшетда видео томоша қилган, кейин у ҳисобни тўлаб, ташқарига чиққунча жимгина овқатланган.

Болалар дастурхоннинг бир чеккасида ўтириб, ўзларини шундай тутишардики, ота-оналари уларнинг бунчалик интизомли эканига ишонмасди.

Болаларнинг онасининг сўзларига кўра, оила овқатланиб бўлиши биланоқ ресторан эгаси унинг олдига келган. Улар фарзандларининг хатти-ҳаракати учун мақтов эшитамиз, деб ўйлашди. Бироқ ресторан хўжайини фарзандлари “шовқин қилиб”, “кўчада чопиб” юрганини айтди.

Sky News агентлиги мухбирлари қўшимча маълумот олиш учун ресторан билан боғланишди, бироқ ходимлардан бири рестораннинг узоқ йиллик сиёсати ҳақида изоҳ бермасликларини айтди.

Сўнгги хабарлар