09:55, 03 Июль 2021 | GMT +5
АҚШда Боинг -737 юк самолёти океанга қулаб тушди
LONDON. BBC – Kazinform - АҚШнинг Гавайи штатидаги Оаху ороли қирғоғида бортида иккита учувчиси бўлган Боинг-737 юк самолёти сувга қулаб тушди. У штат пойтахти Гонолулудан архипелагдаги бошқа оролга, Кахулуи шаҳрига учиб кетаётган эди, деб хабар беради Kazinform BBCга асосланиб.
АҚШ Федерал авиация маъмурияти (FАА) Соҳил хавфсизлик хизмати ҳар иккала учувчини ҳам қутқаришга муваффақ бўлганини айтди. Улардан бирининг аҳволи оғир, шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқдалар.
Авиация бошқармаси ва Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши ушбу ҳодиса юзасидан тергов ишларини бошлади. Кенгаш воқеа жойига аллақачон еттита терговчини юборган.
Боинг корпорацияси ушбу вазиятни диққат билан кузатаётганини ва расмийлар билан алоқада эканлигини айтди.
Ҳалокат сабаби ҳали эълон қилинмаган.