АҚШда Binance энг йирик криптовалютасининг асосчиси судланди

Binance
Фото: pixabay.com

ASTANA. Kazinform - Дунёнинг энг бой одамларидан бири, бойлиги 33 миллиард долларга баҳоланган Чанпэн Чжао судланди. АҚШ суди уни тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда DW ахборот агентлиги ёзди.

Дунёдаги энг йирик криптовалюта биржаси Binance асосчиси 47 ёшли молиявий магнат АҚШнинг жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши қонунини бузганликда айбдор деб топилди.

Айбловга кўра, Binance раҳбарияти терроризмни молиялаштириш, болалар порнографияси ва бошқа ноқонуний фаолият билан боғлиқ транзакциялардан хабардор бўлган, бироқ платформа бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бермаган. Чжао ўз айбига иқрор бўлди ва Binance раҳбари лавозимини тарк этди.

Чжао тўрт ойлик қамоқдан ташқари, 50 минг доллар жарима тўлаши керак.

Чжао - дунёдаги энг бой одамлардан бири. Унинг бойлиги 33 миллиард долларни ташкил қилади. У Forbes журналининг навбатдаги йиллик миллиардерлар рўйхатида 50-ўринни эгаллади.

Март ойида АҚШ суди банкротга учраган FTX криптобиржаси асосчиси Сэм Банкман-Фридни 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Банкротликдан олдин бу биржа Binance криптовалюта биржасининг асосий рақобатчиларидан бири эди. Бэнкман-Фрид мижозларнинг пулларини ўғирлашда айбдор деб топилди.

Сўнгги хабарлар