14:46, 14 Август 2023 | GMT +5
АҚШда авиашоу вақтида самолёт ҳалокатга учради
NEW YORK. TASS-Kazinform – Якшанба куни Мичиган штатидаги авиашоу вақтида МиГ-23 самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Детройт халқаро аэропорти сайтида ёзилди, дея хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

Фавқулодда ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 16:00 да содир бўлган. Самолёт Детройт чеккасидаги Бельвил шаҳридаги турар-жой мажмуаси автотураргоҳига қулаб тушди ва бир нечта машинага зарар етказди. Учувчи ва иккинчи экипаж аъзоси катапультдан фойланаиб улгурган. Улар омон қолишди ва касалхонага ётқизилди. Бошқа ҳеч ким жабрланмаган, дейилади хабарда.
Fox News телеканалининг хабар беришича, авиашоу ташкилотчилари ушбу ҳодиса туфайли тадбирни бекор қилишга мажбур бўлишган. АҚШ Федерал Авиация бошқармаси тергов ишларини олиб боряпти.