АҚШда 76 киши қаттиқ иссиқдан вафот этди

NEW YORK. Kazinform - АҚШнинг Орегон ва Вашингтон штатларида 76 киши ҳаддан ташқари иссиқдан вафот этди, тана ҳарорати кўтарилиб кетганлиги сабабли касалхонага ётқизилганлар сони юзлаб, деб хабар беради Kazinform The Wall Street Journal газетасига таяниб.
None
None

Нашр маълумотларига кўра, фақат Орегон штатида 63 киши ҳаддан ташқари иссиқликдан вафот этган.

«Бу ҳақиқий соғлиқ инқирозига айланди. Ғайритабиий иссиқлик ўлимга олиб келиши мумкинлиги намоён бўлди. Бу ерда ёз янада иссиқроқ, шунинг учун бу яна содир бўлади деб ўйлайман.» - дейди доктор Женнифер Вайнс, Орегон штати Соғлиқни сақлаш департаменти Малтоома округи вакили.

Ушбу ҳафта Портленд ва штатнинг бошқа шаҳарларида ҳарорат 46 даражага кўтарилди. Қўшни Вашингтон штати сал салқинроқ бўлди, унда жазирама натижасида 13 кишининг ўлимини тасдиқланди. Қурбонлар 44 ёшдан 97 ёшгача бўлган инсонлардир. Уларнинг ўлимининг сабаби гипертермия - тананинг иссиқни енга олмайдиган даражада қизиб кетиши.

Вашингтон Тиббий бошқармаси, жазирама туфайли ўзини ёмон ҳис қилган 1648 кишига тез ёрдам борганлигини маълум қилди. 358 ҳолатда одамлар стационар даволанишга юборилган.

АҚШ миллий об-ҳаво хизмати маълумотларига кўра, мамлакатнинг ғарбий қирғоғида одатий бўлмаган иссиқ об-ҳаво яна бир неча кун давом этади.


Сўнгги хабарлар