АҚШда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Данияда икки ой олдин олинган COVID-19 чекловлари қайта жорий этилади, деб хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишини олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.
None
None

Махсус комиссия Ҳукуматга коронавирусни «ижтимоий хавфли касаллик» деб тан олишни тавсия қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 15 ёшдан бошлаб барча фуқаролардан санитария рухсатномасига эга бўлишларини талаб қилади.

АҚШда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Оқ уйнинг COVID-19 олдини олиш бўйича координатори Джефф Зинтснинг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати эмлаш кампаниясига дастлабки тайёргарлик ишларини олиб борди, болалар учун 28 миллион вакцинани ишлаб чиқди.

Болалар вакцинанинг 10 мкг дан икки дозада эмланади, бу 12 ёшдан ошган вояга этган фуқароларнинг қабул қилинган дозанинг учдан бир қисмидир.

Сингапур ҳукумати эмланмаган одамлар учун коронавирусни даволаш учун пул тўлашни тўхтатади. Эмлашдан ўз ихтиёри билан бош тортган шахслар 8 декабрдан бошлаб касалхонага ётқизилган тақдирда тўлов ундирилади. Ушбу ўзгаришлар 12 ёшгача бўлган болаларга ва тиббий сабабларга кўра эмлаш мумкин бўлмаган шахсларга қўлланилмайди.



Сўнгги хабарлар