АҚШда 47 ёшли эркак беш кишини отиб ўлдирди, кейин ўз жонига қасд қилди

АҚШ
Фото: North Las Vegas Police Dept

ASTANA. Kazinform – Шимолий Лас-Вегасда беш кишини ўлдирганликда гумон қилинаётган шахс тунги полиция қидирувидан сўнг ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда CNN ёзди.

24 июнь куни кечқурун номаълум шахс АҚШнинг Шимолий Лас-Вегас шаҳридаги Каса Норте Драйвдаги турар-жой мажмуасидаги иккита хонадонга қарата ўт очди. Натижада беш киши ҳалок бўлди. Шундан сўнг эркак ўз жонига қасд қилди.

Душанба куни соат 22:00 атрофида Каса Норте Драйвдаги турар-жой мажмуасида отишма содир бўлганлиги учун полиция чақирилган. Улар етиб келишганида, бири 40, иккинчиси 50 ёшлардаги икки аёлни топдилар. Улар ўқдан жароҳат олган. Тиббиёт ходимлари уларни ўлган деб эълон қилишди.

Кейинроқ полиция учинчи қурбон – 13 ёшли қизни топди, у ҳам ўқдан жароҳат олган. У душанба куни кечқурун UMC травматология марказига етказилган ва оғир аҳволда қолмоқда. Худди шу мажмуадаги бошқа хонадонда яна уч нафар қурбонлар ўқ жароҳатлари билан топилган: икки аёл ва 20 ёшли эркак. Полиция маълумотларига кўра, учаласи ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган.

Шундан сўнг полиция 47 ёшли Эрик Адамсни гумондор сифатида аниқлади ва тунги вақтда қидирув ишларини бошлади. Полиция сешанба куни эрталаб соат 10 га қадар Адамсни тун бўйи қидирди ва у Ист-Лейк-Мид бульваридаги офисда эканлиги ҳақида хабар олди. Улар етиб келгач, Адамс яқин атрофдаги уйнинг ҳовлисига қочиб кетди.

“Офицерлар Адамсга ўқотар қуролни ташлашни оғзаки буйруқ беришни бошладилар. Аммо Адамс бу буйруқни эътиборсиз қолдириб, ўз жонига қасд қилди”, – дейилади хабарда.

Полиция воқеа юзасидан терговни давом эттирмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram