АҚШда 20 дан ортиқ одам ҳалокатли торнадолардан жабр кўрди

NEW YORK. Kazinform – Кеча тунда Миссисипи штатида содир бўлган бир нечта торнадолар оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши жароҳатланди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
None
Видеодан лавҳа

Энг катта зарар Луин қишлоқ шаҳарчасида бўлган. Ҳаводан олинган тасвирлар ва фотосуратларда вайроналар остида қолган ерлар, вайрон бўлган уйлар ва дарахтларнинг майдаланганлиги акс этган. Торнадодан катта зарар кўрган Мосс-Пойнт шаҳрида етти киши банк биносида қолиб кетган. Уларга ёрдам бериш учун қутқарувчилар етиб келган.

Фавқулодда вазиятлар гуруҳлари зарарни баҳолаяпти. Маҳаллий ҳокимият органлари шикастланган йўллар ва бошқа инфратузилмалар ҳақида хабар бермоқда.

Миссисипи марказидаги 49 мингдан ортиқ уй кучли шамол туфайли электрсиз қолди.

Сўнгги хабарлар