12:08, 26 Июль 2022 | GMT +5
АҚШда 14 млндан ортиқ бола коронавирус юқтирган
VASHINGTON. Kazinform – Америка Педиатрия академияси ва болалар касалхоналари ассоциациясининг сўнгги ҳисоботига кўра, АҚШда коронавирус пандемияси бошланганидан бери 14 миллиондан ортиқ бола вирусни юқтирган, дея хабар беради Kazinform News CNга таяниб.
Ҳисоботга кўра, 14-21 июл кунлари оралигида мамлакатда 92 мингдан ортиқ болада вирус аниқланган.
Сўнгги тўрт ҳафта ичида Америка Қўшма Штатларда 311 мингдан ортиқ бола ковид юқтирган. 2022 йилда 6,1 миллионга яқин касалликнинг янги ҳолати қайд этилган.
Америка Педиатрия Академияси баёнотида айтилишича, вируснинг янги турлари тарқалиши сабабли касалликнинг оғирлигини баҳолаш учун одамларнинг ёши ҳақида кўпроқ маълумот олиш зарур.
Пандемия болалар саломатлигига бевосита таъсир қилади. Болалар ва ёшларнинг жисмоний, руҳий ва ижтимоий фаровонлиги учун касалликнинг узоқ муддатли оқибатларини аниқлаш ва бартараф этиш зарур.