АҚШ ЖССТни коронавируснинг пайдо бўлишини тадқиқ қилишни давом этдиришга чақирди

VASHINGTON. Kazinform – Пайшанба куни АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарлигига коронавирус инфекциясининг пайдо бўлишини тадқиқ этишнинг иккинчи босқичини ўтказишни таклиф қилди. Бу, шу билан бир қаторда, мустақил мутахассисларга Хитойда ўтказилаётган таҳлил натижалари ва дастлабки маълумотларни беришни таъминлайди, деб хабар беради Kazinform Reutersга таяниб.
None
None

Ухань шаҳрида Хитой тадқиқотчилари билан тўрт ҳафта бирга бўлган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти гуруҳи ўзининг март ойидаги ҳисоботида вируснинг ҳайвонотлар орқали, яъни, кўршапалаклардан юқиши мумкин эканлигини таъкидлаган.

Шунингдек, уларнинг айтишича, юқтириш вируснинг лаборатиядан чиқиб кетиши туфайли бўлиши эҳтимоли кам.

Женевадаги БМТ Америка миссияси вакили пайшанба кунги баёнотида ЖССТ олиб борган коронавирус инфекцияси пайдо бўлишига боқлиқ тадқиқотларнинг биринчи босқичини «етарли эмас ва исботсиз» деди. У тадқиқотларнинг иккинчи босқичини ўтказишга ундаб, жадалликка, ошкораликка ва етарли ҳажмдаги ахборотларни беришга чақирди.

«Хитойнинг мустақил тадқиқотчиларга вирус ва пандемиянинг пайдо бўлиш манбасига оид дастлабки маълумотлар ва таҳлил натижаларини бериши муҳимдир», - дейилган баённомада.

Ўз навбатида, пайшанба куни АҚШдаги Хитой элчихонаси вакили дунё бўйича қайд этилган коронавирус инфекциясининг барча олдинги ҳодисаларини бўйича тўлиқ тадқиқот ишларини олиб бориш, шу билан қаторда, дунё бўйича баъзи яширин базалар ва биологик лабораторияларни батафсил тадқиқ этишга чақирди.

БМТнинг Женевадаги Британия элчиси Саймон Мэнли ҳам жадал, очиқ ва исботларга асосланган тадқиқотларнинг иккинчи босқичини ўтказишга чорлади.

Чоршанба куни бўлиб ўтган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳар йили ўтказиладиган йиғилиши пайтида ЖССТнинг етакчи эксперти Майк Райан аъзо давлатлар билан биргаликда тадқиқотларнинг иккинчи босқичи моҳияти ҳақида кенгаш ўтказилганлигини таъкидлади. Унинг айтишича, шунга ўхшаш муҳокамалар олдиндаги ҳафталарда ҳам давом этади.

Сўнгги хабарлар