АҚШ жиноий активларни қидириш ва Қозоғистонга қайтаришда ёрдам беришга тайёр

WASHINGTON. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Т.Ташимбаев бошчилигидаги Бош прокуратура делегацияси АҚШга амалий ташрифи чоғида АҚШ Адлия вазирлиги раҳбарияти, ҳукумат вакиллари, ФҚБ ва Жаһон банки вакиллари билан амалий учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

Томонлар аниқ жиноят ишлари бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш, электрон форматда сўровлар юбориш, кибержиноятларга қарши курашиш соҳасида тажриба алмашиш, маҳкумларни экстрадиция қилиш ва топшириш бўйича келишувлар тузиш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувда Т.Ташимбаев жорий йилнинг 5 июн куни америкалик ҳамкасбига Давлат раҳбарининг Фармони билан Иқтисодий ресурсларнинг ноқонуний концентрациясига қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсадларидан бири мамлакатдан ноқонуний олиб чиқилган маблағларни қайтариш эканлиги ҳақида маълумот берди.

«АҚШ Адлия вазирлиги вакиллари Қозоғистон томонини АҚШдан Қозоғистонга жиноий активларни қидириш ва қайтаришда қўллаб-қувватлаши ва ёрдам беришга тайёр эканликларига ишонтирди», — дея таъкидлади Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Томонлар трансмиллий уюшган жиноятчилик ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билангина самарали курашиш мумкин, деган ўзаро фикрга келди.

Бундан ташқари, Қозоғистон делегацияси Жаҳон банкининг «StAR Initiative» (Ўғирланган активларни қайтариш ташаббуси) лойиҳаси вакиллари билан учрашди.

Жаҳон банки билан Қозоғистоннинг хорижга олиб кетилган жиноий йўл билан олинган активларни, шу жумладан оффшор юрисдикцияларга қайтариш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳамкорликнинг ушбу йўналишида прокурор ва терговчилар учун тренинглар ўтказиш масалаларини муҳокама қилинди.

Банк вакиллари Қозоғистон томонининг ташаббусларини қўллаб-қувватладилар.

Тадбир якунида томонлар бўлиб ўтган мулоқотдан мамнун эканликларини билдириб, ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма қадамларни белгилаб олишди.

Фото: ҚР Бош прокуратураси матбуот хизмати

Сўнгги хабарлар