АҚШ ва унинг иттифоқчилари Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузишга чақирди

ASTANA. Kazinform – Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари томонлар можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш бўйича музокараларни бошлаши учун Исроил ва Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи ўртасида 21 кунлик ўт очишни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгашининг чоршанба куни Ливан масаласи бўйича шошилинч йиғилишидан сўнг Оқ уй томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда айтилди.

США Ливан Израиль
Фото: https://x.com/POTUS

Қўшма баёнотни АҚШ, Австралия, Канада, Европа Иттифоқи, Франция, Германия, Италия, Япония, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия ва Қатар томонидан имзоланган. Улар Исроил ва Ливан ҳукуматларини зудлик билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга рози бўлишга чақирди.

“2023 йил 8 октябрдан бошлаб Ливан ва Исроил ўртасидаги вазият чидаб бўлмас даражада бўлиб, минтақавий кескинликка таҳдид солмоқда. Бу Исроил халқи ёки Ливан халқи манфаатига тўғри келмайди... Биз барча томонларни, жумладан Исроил ва Ливан ҳукуматларини айни вақтда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1701-резолюциясига мувофиқ вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш келишувини зудлик билан тасдиқлашга ва дипломатик ечим топиш учун аниқ имконият яратишга чақирамиз”, — дейилади қўшма баёнотда.

"Биз бу мунозараларни бир қанча вақтдан бери олиб боряпмиз", – деди Reuters агентлигига юқори мартабали америкалик амалдор.

Яъни, Вашингтон ва унинг иттифоқчилари ушбу 21 кунлик танаффусда бу музокараларни кенгроқ келишувга айлантириш ниятида.

Исроилнинг БМТдаги вакили таклифни мамнуният билан қабул қилиб, Исроил дипломатик йўл билан ечим топишни исташини айтди. Агар келишув исроилликларнинг уйларига эсон-омон қайтишига имкон бермаса, Исроил куч ишлатишдан тортинмаслиги ҳақида огоҳлантирди, деб ёзади The Times of Israel.

Нашрга кўра, Исроил ва Ливан яқин соатларда жавоб қайтариши керак, Эрон эса Ҳизбуллоҳни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ваъда берган.

Исроил ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган Ҳизбуллоҳ ўртасидаги жанглар сўнгги ҳафтада кескин авж олди ва кенг кўламли уруш ёқасида турибди, бу можаро Яқин Шарққа тарқалиши мумкинлигидан хавотирларни кучайтирмоқда.

Сўнгги хабарлар