АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари «Business 5+1» платформасини ишга туширмоқда

АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари «Business 5+1» платформасини ишга туширмоқда
Фото: АҚШ Давлат департаменти

АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон «С5+1» ҳамкорлиги доирасида «В5+1» бизнес платформасини ишга туширмоқда, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири АҚШ Давлат департаментига таяниб.

Янги ташаббус доирасида минтақавий иқтисодий интеграцияни ривожлантириш ва ислоҳотлар, давлат-хусусий мулоқот, инновациялар ва хорижий сармояларни минтақа мамлакатларига жалб этиш орқали иқтисодий хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хабар берганимиздек, янги бизнес-платформа доирасидаги биринчи учрашув 2024 йилда Алматида бўлиб ўтади.

Аввалроқ Хусусий тадбиркорлик халқаро маркази ҳузуридаги Ҳисобдор инвестициялар маркази директори Эрик Хонтц Марказий Осиё дунёда даромади паст, капитал таъминланмаган минтақалардан бири эканлигини таъкидлаган эди.

Шу муносабат билан реал инфратузилмага инвестициялар жалб этиш, Алмати, Бишкек, Тошкент ва ҳ.к. аҳоли зич жойлашган шаҳарлар орқали темир йўл ва автомобиль алоқалари зарур.

“B5+1” бизнес ташаббуси Қўшма Штатлар минтақага иқтисодий интеграцияга эришишда етакчи рол ўйнаши мумкин бўлган ижобий қадамлардан биридир.

Жорий йил сентябрда Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида бўлиб ўтган “C5+1” саммити чоғида АҚШ президенти Жо Байден иқтисодий ҳамкорлик соҳасида “C5+1” доирасида янги бизнес платформаси яратилишини эълон қилди.

Сўнгги хабарлар