AҚШ ва Европа Иттифоқи пўлат ва алюминий бўйича шартнома тузишга келишиб олди
Европа Комиссияси ушбу тадбир трансатлантик муносабатларда ҳамда ЕИ ва AҚШнинг иқлим ўзгаришига қарши кураш доирасида глобал пўлат ва алюминий саноатини карбонсизлантириш бўйича саъй-ҳаракатларида янги босқич эканлигини таъкидлади.
Европа Иттифоқи ва AҚШ раҳбарлари Жаҳон савдо ташкилоти доирасида пўлат ва алюминий бўйича икки томонлама келишмовчиликларни ҳам тўхтатишга келишиб олдилар.
«Бу бизнинг трансатлантик савдо алоқаларини тиклашдаги сўнгги ютуқларимизга асосланади, масалан, ЕИ-AҚШ Савдо ва технология кенгашини тузиш ҳамда Boeing ва Airbus ўртасидаги келишмовчиликларда ўзаро божлар тўхтатилиши», - дейилади Европа томони баёнотида.
- Пўлат ва алюминий ишлаб чиқариш дунёдаги энг юқори углерод манбаларидан биридир. Пўлат ва алюминий ишлаб чиқариш ва савдоси барқарор бўлиши учун биз саноатнинг углерод интенсивлигини, шунингдек, ортиқча қувват билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишимиз керак.
Европа Иттифоқи ва AҚШ ўртасидаги глобал келишув саноатнинг узоқ муддатли ҳаётийлигини таъминлаш, паст углеродли пўлат, алюминий ишлаб чиқариш ва савдосини рағбатлантириш ва бозор шароитларини тиклашга қаратилган. Шартнома барча ҳамкорлар учун очиқ бўлади.
Бундан ташқари, АҚШ томонидан Европа Иттифоқидан пўлат ва алюминий экспортига тарифларни ўтган савдо даражасига олиб ташлаши ҳақидаги эълонидан сўнг, Европа Иттифоқи АҚШга қарши мувозанатни тиклаш чораларини тўхтатиш чораларини кўради. Иккала томон ҳам ушбу масала бўйича ЖСТда ўзаро келишмовчиликларни тўхтатишга келишиб олдилар.
Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен шундай деди: «Глобал шартнома барқарорлик, иқлим нейтраллиги ва пўлат ва алюминий саноатимиз учун тенг шароит яратишга интилишимизга янги кучли восита қўшади. Трансатлантик савдо ҳамкорлигидаги кескинликнинг яна бир манбасини йўқ қилиш ҳар икки томоннинг саноатларига ёрдам беради. Бу бизнинг АҚШ билан янгиланган, истиқболли кун тартибимиздаги муҳим босқичдир.
Муаллиф: Aрнур Раҳимбеков