АҚШ ташқи сиёсатининг Марказий Осиёдаги асосий йўналишлари

None
WASHINGTON. Кazinform - АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Нед Прайс брифинг чоғида Америка ташқи сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган Марказий Осиёдаги асосий йўналишлари ҳақида гапирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

ТИВ вакили Америка Марказий Осиё мамлакатлари учун ишончли шерик бўлишга интилаётганини ва Марказий Осиё давлатларининг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.

Америка томони C5+1 дипломатик платформасини 7 йилдан кўпроқ вақт олдин ишга туширган, бу форматдаги ҳамкорлик минтақа ва ундан ташқарида янада самарали ва барқарор ечимларга олиб келади. Нед Прайс Марказий Осиё ҳозирда ўзининг энг кучли ҳолатда эканини, ҳукуматлар минтақавий ва глобал муаммоларни биргаликда ҳал қилаётганини ва бу платформа ҳар қачонгидан ҳам долзарблигини таъкидлади.

Иқтисодий соҳада АҚШ минтақага катта сармоя киритишда ва ўз ҳамкорлари билан ишлашда давом этмоқда.

Марказий Осиё давлатларининг салоҳиятини ошириш, янги савдо йўлларини кенгайтириш ва минтақада хусусий секторни мустаҳкамлаш учун 25 миллион доллар ажратилгани бунга яққол мисол бўла олади.

Шунингдек, шериклар билан бизнес ва иқтисодий алоқалар, касбий алмашинув, инглиз тилини таълим ва ўрганиш, соғлиқни сақлаш, ядро қуролини тарқатмаслик ва хавфсизликни таъминлаш, давлат салоҳиятини ошириш соҳаларида кўплаб минтақавий ва икки томонлама дастурлар, мустақил фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари, минтақавий савдо ва энергия хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик қилинмоқда.

Марказий Осиё ҳукуматлари ва халқлари билан ҳамкорлик, шунингдек, уларнинг бир-бири билан ўзаро ҳамкорлиги Марказий Осиёнинг гуллаб-яшнаши ва барқарорлигига кўмаклашувчи тамал тоши ҳисобланади ва бу ҳақиқатан ҳам АҚШнинг минтақага нисбатан ташқи сиёсати ёндашувининг асосидир.

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Сўнгги хабарлар
telegram