АҚШ Сенати Тулси Габбард ва Роберт Кеннедига овоз берди

ASTANA. Kazinform - АҚШ Сенати Тулси Габбардни Миллий разведка директори, кичик Роберт Кеннедини эса соғлиқни сақлаш вазири этиб тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform мухбири NBC Newsга таяниб.

АҚШ Сенати Тулси Габбард ва Роберт Кеннедига овоз берди
Фото: democracynow.org

Габбард номзодини 52 сенатор маҳқуллади, 48 сенатор қарши бўлди.

Сенатнинг разведка қўмитаси олдида тингловда кўрсатма берган Габбард ўз фикридан қайтди ва Марказий разведка бошқармаси ва МХБнинг собиқ ходимии Эдвард Сноуденга афв сўрамаслигини айтди, бироқ республикачи сенаторлар томонидан босим ўтказилгач, уни “сотқин” деб аташдан бош тортди. Габбард, шунингдек, Ташқи разведка назорати тўғрисидаги қонуннинг 702-бўлимини қаттиқ танқид қилишдан қайтди ва Конгресс ўтган йили янги ҳимоя чораларини қабул қилганидан кейин уни "муҳим" восита деб атади.

Демократлар Габбардни кескин танқид қилиб, республикачилар миллий хавфсизликдан кўра Дональд Трампни ғазаблантирмасликдан кўпроқ ташвишланишаётганини тахмин қилмоқда.

Миллий разведка директори АҚШ разведка ҳамжамиятини ташкил этувчи 18 агентликни, жумладан, Марказий разведка бошқармаси ва Миллий хавфсизлик агентлигини назорат қилади.

43 ёшли Габбард, Ироқ уруши фахрийси, йигирма йилдан ортиқ армия захирасида хизмат қилган. У 2020 йилда Демократик партиядан президентликка номзод бўлиш учун, Жо Байденни қўллаб-қувватламагунча, муваффақиятсизликка учради. Кейинчалик, Байден маъмуриятидан ҳафсаласи пир бўлган у 2022 йилда Демократик партияни тарк этди ва 2024 йилги сайлов кампаниясида Трампни қўллаб-қувватлаб, Республикачилар партиясига қўшилди.

Кичик Роберт Кеннеди соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизмат кўрсатиш вазири лавозимига 53 овоз билан тасдиқланди, унга 47 қарши овоз берилди.

Баъзи республикачилар Кеннедининг ўтмишда вакциналарга қаршилиги ва абортни қўллаб-қувватлаганини ҳисобга олиб, унга шубҳа билан қарашади. Аммо тасдиқлаш тингловларида Кеннеди энди "вакциналар жамоат саломатлигида муҳим рол ўйнайди" деб ишонишини айтди. Аборт бўйича ўзининг позицияси ҳақидаги саволга у: "Мен президент Трампнинг ҳар бир абортнинг фожиа эканлиги ҳақидаги фикрига қўшиламан", деди ва абортга оид қонунлар штатларга қолдирилиши кераклигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ миллиардер Скотт Бессент АҚШ Молия вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Сўнгги хабарлар