АҚШ Сенати Финляндия ва Швециянинг НАТОга киришини ёқлаб овоз берди

100 сенатордан 95 нафари НАТОга киришни ёқлаб овоз берди, фақат биттаси қарши чиқди. Келишувга эришиш учун 67 овоз етарли.
Энди НАТОнинг барча 30 та давлати аризаларни қабул қилиши керак. Шундагина Финляндия ва Швеция тўлиқ аъзо бўлишлари мумкин. Жараён бир неча ой давом этиши мумкин.
«Биз умумий хавфсизлигимиз учун ҳар қандай таҳдиддан ҳушёрликни сақлаш учун ишлашда давом этамиз. Шунингдек, биз тажовуз ёки тажовуз таҳдидига қарши турамиз ва бунга йўл қўймаймиз», - деди президент Жо Байден Сенатдаги овоз беришдан кейин.
«Мен қўшилиш протоколлари имзоланишини интиқлик билан кутаман ва юқори қуролли кучларга эга икки қудратли демократик давлат – Швеция ва Финляндияни тарихдаги энг йирик мудофаа иттифоқида кўришдан хурсандман», - дея қўшимча қилди у.
Фото: www.nbcnews.com