АҚШ Саудия Арабистонидаги ходимларини олиб чиқиб кетади

ASTANA. Kazinform — АҚШ Давлат департаменти ҳусийларнинг ҳужумлари сабабли АҚШнинг Саудия Арабистонидаги маҳаллий бўлмаган давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига мамлакатни тарк этишни буюрди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Вашингтондаги мухбири The Hill нашрига таяниб.

США вывозят сотрудников посольства из Саудовской Аравии
Фото: todaypress.tv

Янги кўрсатма ҳусийларнинг Саудия Арабистони қўллаб-қувватлаётган Яман ҳукуматига қарши уруши давом этаётган бир пайтда қабул қилинди. Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги фуқаро аэропортлари ва стратегик аҳамиятга эга инфратузилма объектларига ҳужум қилиб, тинч аҳоли ҳаётига хавф туғдирмоқда.

Чоршанба куни АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси ҳусийлар томонидан янги ҳужумлар амалга оширилиши мумкинлигидан огоҳлантириб, хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирди.