АҚШ Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпмоқда

None
None
VASHINGTON. TASS-Kazinform – АҚШ расмийлари Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпмоқда. Бу ҳақда Жо Байден сешанба куни кечқурун АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси ва Сенатда «Мамлакатдаги вазият» бўйича йиллик мурожаати чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.

«Биз иттифоқчиларимизга қўшилиб, Россиянинг барча рейслари учун ҳаво ҳудудини ёпамиз», - деди у.

Россия самолётларининг АҚШ ҳаво ҳудудига учишига қўйилган тақиқ чоршанба кунидан кучга киради, дейилади Транспорт департаменти сайтида эълон қилинган баёнотда.

Сўнгги хабарлар
telegram