АҚШ Президенти коронавирус пандемияси тугаганини эълон қилди

None
WASHINGTON. Кazinform – Президент Жо Байден CBS телеканалининг «60 дақиқа» дастурида коронавирус пандемияси тугаганини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири Breitbartга таяниб.

Вирус биринчи марта 2019 йил декабр ойида ХХРнинг Хубэй провинциясининг Ухан шаҳрида аниқланган. АҚШда коронавирус билан касалланган одамлар 2020 йил бошида аниқлана бошлади. 2020 йилнинг баҳоридан бошлаб бир қанча штатларда бизнес ва мактаблар ёпилди. Коронавирусга қарши вакцина 2020 йил декабр ойида бир қатор мамлакатларда пайдо бўлди.

Дастур давомида бошловчи Скотт Пелли АҚШ Президентидан «Пандемия тугадими?» деб сўради.

Жо Байден шундай жавоб берди: «Пандемия тугади. Бизда ҳали ҳам коронавирус билан боғлиқ муаммо бор. Биз бу масала устида ҳали ҳам қаттиқ ишлаяпмиз. Аммо пандемия тугади. Эътибор берган бўлсангиз, ҳеч биримиз ниқоб тақмаймиз. Ҳаммаси яхшидек туюлади. Шунинг учун вазият ўзгарди деб ўйлайман».

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Фото: edition.cnn.cоm


Сўнгги хабарлар
telegram