АҚШ президенти Исроилга қилинган терактни қоралади

Шанба куни АҚШ президенти Жо Байден Исроилга қилинган терактни қоралаб баёнот берди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Оқ уйга таяниб.

АҚШ президенти Исроилга қилинган терактни қоралади
Фото: EPA-EFE

Шанба куни эрталаб Ж. Байден ва Исроил Бош вазири Б. Нетаньяху телефон орқали Исроилдаги даҳшатли қуролли ҳужумлар ҳақида гаплашди.

Байден, Қўшма Штатлар ХАМАС террорчиларининг Ғазодан Исроилга қилган бу жирканч ҳужумини сўзсиз қоралашини таъкидлади ва Бош вазир Нетаньяхуга Оқ уй Исроил ҳукумати ва халқига барча тегишли ёрдам кўрсатишга тайёрлигини айтди. “Терроризмни ҳеч қачон оқлаб бўлмайди. Исроил ўзини ва халқини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга”, – дейилади баёнотда.

Қўшма Штатлар Исроил билан душманлик муносабатларида бўлган учинчи томоннинг вазиятни ўз фойдасига манипуляция қилишига йўл қўймаслиги ҳақида огоҳлантирди. Байден ўз маъмурияти Исроил хавфсизлигини қўллаб-қувватлашини билдирди.

АҚШ президентининг айтишича, у ва рафиқаси Жилл ушбу зўравонликдан жабрланган барча оилалар учун ибодат қилишмоқда.

“Биз фожиали йўқотишдан чуқур қайғудамиз ва жабрланганларнинг барчаси тезроқ тузалиб кетишига умид қиламиз”, – деди Жо Байден ўз баёнотида.

АҚШ ҳукумати Исроилдаги вазиятни диққат билан кузатиб боради ва Бош вазир Б. Нетаньяху билан яқин алоқада бўлади.

Сўнгги хабарлар