АҚШ Мўғулистон собиқ бош вазирининг Нью-Йоркдаги мулкини мусодара қилмоқчи
АҚШ прокуратураси Мўғулистоннинг собиқ бош вазирининг Нью-Йоркдаги ҳашаматли мулкини мусодара қилишни режалаштирган. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги баёнотида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform.

Қўшма Штатлар Манхэттен марказидан иккита квартирани 14 миллион долларга сотиб олган Мўғулистоннинг собиқ бош вазири Сухбаатарин Батболднинг Нью-Йоркдаги мулкини мусодара қилмоқчи.
"Батболд ўзининг коррупцион схемасидан тушган даромадни Америка Қўшма Штатлари федерал қонунини четлаб ўтиб, ҳашаматли кўчмас мулк сотиб олиш учун ишлатган", - деди АҚШ прокуратураси.
АҚШ Адлия вазирлигининг хабар беришича, амалдор мулкни ноқонуний қазиш ишлари бўйича шартномалари ҳисобидан сотиб олган.
Батболд 2009-2013 йилларда Мўғулистон бош вазири бўлган. У воситачилар орқали назорат қилган компания 68 миллион долларлик кончилик шартномасини олган. Компаниянинг тоғ-кон саноатида тажрибаси йўқ эди, унга собиқ филолог ўқитувчи раҳбарлик қилган. Собиқ бош вазирнинг ўзи, ҳозирда Мўғулистон парламенти аъзоси, бу айбловларни рад этди.