АҚШ Мудофаа вазири ҳам Исроилга ташриф буюрадиган бўлди

АҚШ Мудофаа вазири ҳам Исроилга ташриф буюрадиган бўлди
Фото: РБК

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен жума куни келганидан кейин АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Исроилга ташриф буюради, деб хабар беради Kazinform агентлиги BBCга таяниб.

Бу маълумотни аноним тарзда АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили берган. Яъни, вазир Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва яқинда тузилган Миллий бирлик ҳукумати аъзолари билан учрашиб, уруш режаси ва уларнинг мақсадларини муҳокама қилмоқчи.

Ллойд Остин шу ҳафта НАТО вазирлари билан учрашувдан сўнг, Вашингтон Исроилнинг ХАМАСга қарши курашда тақдим этган қуролларидан фойдаланиш имкониятларини чекламаслигини айтди.

АҚШ Исроилга ўқ-дориларни, хусусан, "Темир гумбаз" ҳаво мудофаа тизими учун зарур бўлган ракеталарни юборди. АҚШ томонидан юборилган ўқ-дорилар ортилган самолёт икки кун олдин Исроилга етиб келган.

Сўнгги хабарлар