АҚШ Мексика товарларига божларни тўхтатди

ASTANA. Кazinform – Тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор бир ой давомида ўз кучида қолади, дея хабар беради Kazinform агентлиги ТАССга таяниб.

АҚШ Мексика товарларига божларни тўхтатди
Фото: Jim Allen / FreightWaves

Мексика президенти Клаудия Шейнбаум АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали гаплашганидан сўнг Вашингтон Мексика товарларига 25 фоизлик божларни бир ойга тўхтатиб қўйишини маълум қилди.

— Бундан буён [АҚШ томонидан жорий қилинган] тарифлар бир ойга тўхтатилади, — деб ёзган Шейнбаум ўзининг Х саҳифасида.

Шейнбаум АҚШ президенти Трамп билан суҳбат чоғида икки томонлама муносабатлар ва Мексика суверенитетига катта ҳурмат борлигини айтди.

— Мексика гиёҳванд моддалар, хусусан, фентанилнинг Мексикадан АҚШга олиб ўтилишига йўл қўймаслик учун зудлик билан 10 минг нафар Миллий гвардия аскарлари билан шимолий чегарасини мустаҳкамлайди, — деди Шейнбаум.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Мексикага ноқонуний қурол-яроғ етказилишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.

— Бугундан бошлаб жамоаларимиз икки йўналишда ишлайди: хавфсизлик ва савдо, - деди Мексика президенти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти 1 февралдан Мексика, Канада ва Хитойдан олиб келинадиган маҳсулотларга тарифлар жорий қилиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар