АҚШ Маршалл режаси маблағларидан Европа ва Украинани мустаҳкамлаш учун фойдаланади

NUR-SULTAN. Кazinform - АҚШ Европага ёрдам бериш учун 53,6 млрд доллар ва Украина ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун ҳар ойда 1,5 млрд доллар ажратади, дея хабар беради Kazinform мухбири Wilson Centerга таяниб.
None
None

13 июн куни Вашингтондаги Вудро Вилсон марказида «Маршалл режасига 75 йил тўлди, Украинадаги вазиятдан қандай сабоқ олиш мумкин» мавзусида конференция бўлиб ўтди.

АҚШ Давлат департаментининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича бюроси Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Дерек Хоган (АҚШнинг Молдовадаги элчихонасининг собиқ элчиси) ўз нутқида Маршалл режаси туфайли америкаликлар ва европаликлар биргаликда Европанинг тикланиши ва демократик дунёнинг келажакдаги ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшганини таъкидлади.

Маршалл режасининг идеаллари 75 йил олдин бўлгани каби бугунги кунда ҳам долзарбдир. АҚШ ва Европа давлатларининг умумий мақсадлари ўзаро иқтисодий фаровонликни, трансатлантик хавфсизликни таъминлаш, умумий қадриятларни илгари суриш ва глобал муаммоларга қарши биргаликдаги ишларни амалга оширишдан иборат.

Маршалл режасининг ресурслари Европани, Украинани қайта тиклаш бўйича умумий саъй-ҳаракатларнинг асоси бўлади.

АҚШнинг сўнгги уч ойдаги ажратган маблағи умумий миқдори 53,6 млрд доллардан ошади. Ушбу маблағлар Европа Иттифоқига ёрдам бериш учун ишлатилади.

Украина мавзусига келсак, Д.Хоган Американинг саъй-ҳаракатлари Украинадаги вазиятни ўзгартириб, АҚШнинг иттифоқчилар билан муносабатларини мустаҳкамлаганини айтди.

АҚШ Украинани қўллаб-қувватлаш учун тўғридан-тўғри бюджетдан ёрдам беради. Шу мақсадда Оқ уй турли механизмлар орқали аллақачон 1 млрд доллар ажратган. Шунингдек, яқин 4-5 ой давомида Киевга ойлик ёрдам сифатида тахминан 1,5 млрд доллардан фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Молиялаш ҳарбий ва озиқ-овқат хавфсизлиги, чегара хизматлари, фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш масалаларини қамраб олади.

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Сўнгги хабарлар