АҚШ Қозоғистон иқтисодиётининг учта асосий сармоядорларидан бири ҳисобланади

ASTANA. Кazinform - 2005 йилдан бери Қозоғистонга АҚШдан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ялпи тушуми 48,8 миллиард долларни ташкил этди, бу мамлакатга жалб қилинган барча хорижий инвестициялар ҳажмининг қарийб 13,5 фоизини ташкил этади. АҚШ мамлакат иқтисодиётининг учта асосий сармоядорларидан бири ҳисобланади, дея хабар беради Кazinform ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлигининг Теlegram-каналига таяниб.
None

Америкалик инвесторлар тоғ-кон саноатига кўпроқ қизиқиш билдирмоқда. Улар Қозоғистондаги тоғ-кон саноатида тўғридан-тўғри инвестицияларнинг 30% га яқинини ташкил қилади.

АҚШдан кичик миқдордаги тўғридан-тўғри инвестициялар молия ва суғурта фаолиятига (улуши 6,6%) ва қидирувга (9,8%) тўғри келади.

2022 йил 1 январ ҳолатига кўра, мамлакатда 695 та АҚШ капитали иштирокидаги корхона рўйхатга олинган бўлиб, улардан 658 таси кичик, 15 таси ўрта ва 22 таси йирик корхоналардир.

168 Қозоғистон-Америка корхоналари улгуржи ва чакана савдода, 181 та компания бошқа хизмат турларида, 83 таси касбий, илмий ва техник фаолиятда жамланган. Американинг ишлаб чиқариш саноатида атиги 36 та корхонаси бор.

Аввал хабар қилинганидек, Давлат раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Нью-Йрк шаҳрига келди. Президент 19 сентябр куни жаҳон молия институтлари, жумладан, JPMorgan Chase & Cо., Citi, Goldman Sachs, NASDAQ ва бошқа компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказади. Шу билан бирга, Давлат раҳбари Боeing, Eххоn Моbil, General Electrics, Wаbtec, Мicrosoft каби трансмиллий компаниялар раҳбарлари, эксперт доиралари вакиллари билан учрашади.


Сўнгги хабарлар