АҚШ компаниялари Қозоғистондаги IT саноатга сармоя киритади

ASTANA. Kazinform – ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров АҚШ компанияларининг Қозоғистон бозорига кириши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Яқинда АҚШ Савдо палатаси томонидан Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги билан ҳамкорликда бизнес-форум ташкил этилди ва унда АҚШ компаниялари иштирок этди. Улар Қозоғистон ҳудудида ўз бизнесларини ривожлантиришдан ҳақиқатан ҳам манфаатдор. Шу боис тадбиркорлар форумга махсус келиб, мамлакатимизнинг турли соҳалардаги салоҳияти билан яқиндан танишди. Улар мутасадди вазирликларда тегишли йиғилишлар ўтказяпти, бозоримизни ўрганишга киришди», – деди Алибек Қуантиров Астана халқаро форуми доирасида ўтказилган брифингда.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ компаниялари мамлакатдаги турли соҳалардаги имкониятларни кўриб чиқяпти.

«Энди улар фақат нефть ва газ соҳасига сармоя киритаётган йирик компаниялар билан чекланмайди. Хусусан, АҚШ компаниялари ишлаб чиқариш, муҳандислик, IT саноат ва инфратузилмани ривожлантиришга сармоя киритади. Улар мамлакатда IT соҳаси жадал ривожланаётганини кўряпти. Ўйлайманки, биз улар билан жуда яқин ҳамкорлик қила оламиз. Ҳозирданоқ АҚШ маҳсулотлари мамлакатимизда фаол равишда тарқатиляпти. Биз Google вакиллари билан учрашиб, аниқ масалаларни муҳокама қилдик», – деди Вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар