АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати “Титан” батискафии қолдиқлари ва инсон суякларига ўхшаш нарсаларни топди

АҚШ
Фото: OceanGate Inc

АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати мутахассислари Атлантика океанида чўкиб кетган “Титан” батискафи қолдиқлари ва дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, инсон суякларини топди. Бу ҳақда департамент матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ТАSSга таяниб.

“АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизматининг денгиздаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш қўмитасининг хавфсизлик бўйича муҳандислари Шимолий Атлантика океани тубидан “Титан”нинг қолдиқлари ва ашёларини аниқладилар ва олиб чиқдилар”, — дейилади хабарда.

Қирғоқ қўриқлаш хизмати мутахассислар далилларни портга "каталоглаштириш ва таҳлил қилиш учун" юборганини таъкидлади. Баёнотда, шунингдек, сув ости кемаси парчалари орасидан инсон суякларига ўхшаш нарсалар топилгани айтилади. Улар текширув учун шифокорларга юборилган.

Сўнгги хабарлар
telegram