11:59, 26 Январь 2022 | GMT +5
АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати Флорида яқинида чўкиб кетган қайиқдаги 39 кишини қидирмоқда
NEW YORK. Kazinform - АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати Флорида қирғоқларидан тахминан 70 километр узоқликда ағдарилиб кетган қайиқдаги 39 кишини қидирмоқда. Бу ҳақда сешанба куни Қирғоқ қўриқлаш хизмати Тwitterда эълон қилинган баёнотида айтилди, дея хабар беради Kazinform.
Хабар қилинишича, сешанба куни эрталаб қайиқ чўкиб кетаётганда номаълум эркак тирик қолган бир кишини қутқарган. Қутқарилган шахснинг сўзларига кўра, қайиқда ўтган шанба куни Багама оролларини тарк этган яна 39 киши қолган. Вақт ўтиб уларнинг қайиғи Флорида қирғоқларидан 70 километр узоқликда ағдарилиб кетди.
«Қидирув ишларига кўплаб қайиқ ва самолётлар жалб қилинган. Қайиқдан одамларни ноқонуний ташиш учун фойдаланилгани тахмин қилинмоқда», — дейилади хабарда.