АҚШ Исроил қирғоқларига минглаб денгиз пиёда аскарларини юборди

Пиёда аскарлар минтақадаги АҚШ ҳарбийларига қўшилади. Шу тариқа АҚШ Эронга Ғазо секторида давом этаётган можаронинг минтақавий можарога айланиб кетишига йўл қўймаслигини тушунтирмоқчи.
АҚШ Яқин Шарқдаги иштирокини кучайтириб, иккинчи энг катта самолёт ташувчи кемасини шарқий Ўрта ер денгизига жойлаштирди ва минтақага ҳаво кучлари қирувчи самолётларини юборди.
Аввалроқ АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Исроилга 2000 га яқин аскар юборишга тайёр туришни буюргани хабар қилинганди.
Ўрта ер денгизи шарқида АҚШ авиаташувчиларининг зарба берувчи гуруҳи аллақачон тайёр, яна бири эса йўлда.
Америка томони ҳарбий-денгиз кучлари қаерга кетишини аниқламади, бироқ у Исроилнинг жанубий қирғоқлари яқинида Қизил денгизда қолиши мумкин, натижада АҚШ кучлари мамлакатнинг иккала қирғоқ чизиғига яқин жойда жойлашган.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен сешанба куни АҚШ президенти Жо Байден чоршанба куни Исроилга ташриф буюришини маълум қилди.