АҚШ Иорданиянинг Ғарбий соҳилидаги кўчманчиларга қарши санкциялар киритди
АҚШ президенти Жо Байден зўравонликни қўзғатаётган Иорданиянинг Ғарбий соҳилидаги яҳудий кўчманчиларга қарши санкциялар жорий этишни буюрди, деб хабар берди Америка овози.

Янги тартиб Ғарбий Соҳилдаги зўравонликни қўллаб-қувватлаган деб ҳисобланган шахсларни нишонга олади. Оқ уй расмийлари уларнинг исмларини ошкор қилмади.
“Президент Жо Байден Ғарбий соҳилда экстремистик кучлар, хусусан, экстремист кўчманчилар томонидан зўравонлик кучайиши, 2023 йилда рекорд даражага етишидан хавотир билдирди”, – деди Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан.
У, шунингдек, зўравонлик Ғарбий соҳил, Исроил ва Яқин Шарқ минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликка, ҳамда АҚШнинг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсати манфаатларига таҳдид солишини айтди.