АҚШ инфляцияси нархларнинг ошиши фонида барқарорлигича қолмоқда

Меҳнат статистикаси бюроси истеъмол нархлари индексини эълон қилди, бу инфляция ҳар ойда қандай ўзгаришини кўрсатади. Бензин нархининг 7,7% га пасайишига қарамасдан, бу дефляция озиқ-овқат ва уй-жой нархларидаги инфляция билан қопланди ва июл ойида умумий истеъмол нархлари индексини бир текисда қолдирди.
Июн ойига нисбатан уй-жой ижараси 0,7% га, озиқ-овқат 1% га ошди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,9% га қимматлашди. Тухум нархи йилига энг кўп (38% га)ошди, ундан кейин маргарин, ун ва сариёғ нархлари ўсди.
Ноозиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ҳам сезиларли даражада ошди. Масалан, маиший қўлқоплар 128% га қимматлашган.
Инфляциядан айниқса қаттиқ зарар кўрган корхоналар нархларни ошириш ёки ходимларни қисқартириш орқали ўз харажатларини камайтиришни танлашлари керак. Кўпгина технология компаниялари охирги вариантни танладилар - ишдан бўшатиш. Озиқ-овқат бизнеси харажатларнинг бир қисмини истеъмолчиларга ўтказиш орқали харажатларни камайтиради ва озиқ-овқат нархини оширади.
Фото: аbcnews.gо.cоm